Охишнинг хизматкорлари: — Бу Исроил шоҳи Довуд–ку! — дейишди. — Одамлар: “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини”, деб ўйнаб қўшиқ айтган эди–ку.
Бу гаплар Довудни чўчитиб қўйди. У Гат шоҳи Охишдан жуда қўрқарди.
Довуд уларнинг кўз ўнгида қиёфасини ўзгартирди, уларнинг олдида ўзини телбаликка солар, сарой дарвозасини тимдалаб, сўлакларини соқолига оқизарди.
Охиш хизматкорларига деди: — Қаранглар бу одамга! Жиннининг ўзи–ку! Нимага уни менинг ҳузуримга олиб келдингизлар?
Менинг олдимда жиннилик қилсин деб уни олиб келдингизларми? Менга жиннилар керакмиди?! Шу одамнинг саройимга кириши шартми?!