Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик қорни эритиб йўқ қилгандай, Ўликлар диёри ҳам гуноҳкорни ўз оғушига олади. Қабиҳлар ва Худони унутган жамики халқлар Ўликлар диёрига тушар. Улуғворлигинг, кайфу сафолар товуши Улоқтирилди ўликлар диёрига! Остингдаги қуртлар кўрпачангдир, Чувалчанглар сенинг тўшагингдир. — Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.” Аммо Худойи Таолонинг азизлари шоҳликни қабул қилиб, унга то абад эга бўладилар.» Шу орада Азалий Нуроний келиб, Ўзининг азизлари фойдасига ҳукм чиқарди. Худойи Таолонинг азиз одамлари учун шоҳликни ўз тасарруфига олиш вақти етиб келган эди. Ёвузларни босиб эзасизлар. Ҳа, Мен белгилаган ўша кунда улар оёғингиз остидаги тупроқдай бўлади, — дейди Сарвари Олам. — Шунинг учун осмондаги Отам Менга инъом қилган Шоҳликни Мен сизларга инъом қиляпман. Сизлар Менинг Шоҳлигимда дастурхоним атрофида ўтириб еб–ичасизлар, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар.” Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?! Модомики, сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки аҳамиятсиз икир–чикир ишларни ҳукм қила олмасангиз? Ғолиб келганларга ва охиригача Менинг иродамни бажарганларга халқлар устидан ҳокимият бераман. Улар халқларни темир хивчин ила бошқаришади. Сопол кўзани синдиргандай халқларни парчалашади. Отам Худо Менга ато қилган бу ҳокимият уларда бўлади.
Выбор основного перевода