Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар кимнинг умри соядай ўтиб кетар, Инсоннинг ҳаракати беҳуда бўлар, Бойлик йиғар, лекин билмас Ким бойликка эгалик қилар. Қиёмат кунида бойлик фойда бермайди, солиҳлик эса ўлимдан сақлайди. Донолар ҳам, нодонлар унутилгани каби, унутилади, келажакда ҳамма бирдай унутилади. Нима учун донолар нодонлардай ўлиши керак?! Бу дунёда меҳнат қилиб топган ҳамма нарсамдан нафратландим, чунки ҳаммаси барибир мендан кейин келадиганларга қолишини билардим. Худо баъзиларга бойлик, мулк ва обрў беради, бу инсонлар кўнгли хоҳлаган нарсага эга бўлади. Лекин Худо уларга бу нарсалардан завқ олишга йўл бермаса, бир бегона бу нарсаларнинг роҳатини кўради. Бу беҳуда, қайғули фожиадир.
Выбор основного перевода