Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи кимнинг пайига тушган, ахир? Сиз кимни таъқиб қиляпсиз? Ўлган итдай ёки бургадай арзимас бўлган меними? Ёлғон гапирадиганларни Сен қириб ташлайсан, Эй Эгам, қонхўр, ёлғончилардан Сен жирканасан. Эй Эгам, олий Ҳакам Ўзингсан, Сен халқларни ҳукм қиласан. Эй юксалган Эгам, Ҳукм пайтида юзимни ёруғ қил, Биласан–ку, солиҳман, бегуноҳман. Бегуноҳлигимни кўрсатгин Сен, Адолатни кўрсин кўзларинг. Эй Эгам, тўғри юрганим учун Мени оқлагин. Қоқилмасдан Сенга таяндим. Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил!
Выбор основного перевода