Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Заиф, етимларга адолат кўрсатинг, Мазлум, қашшоқларнинг ҳақини ҳимоя қилинг. Заиф, муҳтожларни қутқаринг, Фосиқнинг қўлидан уларни озод этинг. Қўшнисини хор қилган — гуноҳкор, муҳтожга марҳамат қилган эса бахтлидир. Ўтинаман сиздан, эй шоҳ ҳазратлари, маслаҳатимни рад этманг: гуноҳларингиздан юз ўгириб, тўғриликни маҳкам тутинг, ёмон қилмишларингиздан воз кечиб, эзилганларга илтифот қилинг. Ким билсин, балки шунда давлатингиз равнақи давом этар.” Исо унга меҳр билан қараб, деди: — Сизга бир нарса етишмайди. Боринг, бор нарсангизни сотинг, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг. Аксинча, зиёфат берганингизда, камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг.
Выбор основного перевода