Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир пайт Зодўхга шоҳ деди: — Худонинг Сандиғини шаҳарга қайтариб олиб бор. Агар Эгам мендан рози бўлса, мени қайтарсин, Сандиқ турадиган жойни ва Сандиқни менга яна кўрсатсин. Аммо Эгам: “Сендан рози эмасман”, деса, майли, Унга нима маъқул бўлса, шуни қилсин. Ҳамма яқин дўстларим мендан ҳазар қилади. Яхши кўрганларим ҳам мендан юз ўгирди. Ғанимларим мени ҳақорат қилганда эди, Бунга бардошим етган бўларди. Душманим ўзини мендан юқори қўйганда эди, Ундан яширинган бўлардим. Аммо у менинг тенгим–ку, Яқин дўстим ҳамда ҳамроҳим–ку. У билан дилкаш дўст эдик, Эй Худо, Сенинг уйингдаги йиғинда бирга юрардик. Миср шоҳининг ўз ҳамтовоқлари унинг томирига болта урадилар. Тор–мор бўлган Миср қўшинлари жангда ҳалок бўладилар. Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб: — Агар Исони сизларга тутиб берсам, менга нима берасизлар? — деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга бердилар. Ўша вақтдан бошлаб Яҳудо Исони тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади. Овқатланаётганларида Исо: — Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттангиз Менга хиёнат қилади, — деди. Шогирдлар қаттиқ хафа бўлиб, бирин–кетин: — Ҳазрат, наҳотки мени назарда тутаётган бўлсангиз? — деб сўрадилар. У эса шундай жавоб берди: — Мен билан баравар косага нонни ботирган Менга хиёнат қилади. Ҳа, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра, туғилмагани яхшироқ эди. Сотқин Яҳудо Исога: — Устоз, наҳотки ўша мен бўлсам? — деди. — Ўзинг айтдинг, — деб жавоб берди Исо. Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ кўтариб олган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари юборган эдилар. Хоин Яҳудо оломон билан тил бириктириб, шундай деганди: “Мен кимни ўпсам, У ўша Кишидир. Уни қўлга олинглар.” У тўғри Исонинг олдига бориб: — Ассалому алайкум, Устоз! — деб, Уни ўпди. Исо унга: — Дўстим, қиладиган ишингни қила қол, — дейиши биланоқ, одамлар Исони ушлаб, қўлга олдилар. Шунда ўн икки ҳаворийдан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди. Яҳудо бош руҳонийларнинг ва Маъбад миршаббошиларининг олдига бориб, Исони қандай тутиб бериш тўғрисида улар билан гаплашди. Улар жуда хурсанд бўлиб, Яҳудога пул берадиган бўлдилар. Яҳудо рози бўлди ва Исони халқдан яширинча уларнинг қўлига тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади. Ана, қаранг! Менга хиёнат қиладиган одам Мен билан бир дастурхонда ўтирибди. Ҳа, Худо режа қилгандай, Инсон Ўғли жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Шунда улар бир–бирларидан: — Орамизда бундай ишга қўл урадиган ким экан? — деб сўрай бошладилар. Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, оломон келиб қолди. Оломонни ўн икки шогирддан бири — Яҳудо бошлаб келганди. Яҳудо Исони ўпмоқчи бўлиб, Унга яқинлашди. Исо эса унга деди: — Яҳудо, сен Инсон Ўғлига биргина ўпич билан хиёнат қиляпсанми?! Исо гапида давом этди: — Менинг гапларим ҳаммангизга тегишли эмас. Мен кимларни танлаганимни биламан. Муқаддас битикларда: “Нонимни еган киши Менга қарши бош кўтарди”, деб айтилган. Бу сўзлар бажо бўлиши керак. Исо қаттиқ изтироб чекиб, деди: — Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттаси Менга хиёнат қилади. Шогирдлари эса У кимни назарда тутаётганини билмай, гангиб бир–бирига қараб турар эдилар. Шогирдларидан бири Исонинг ёнида ёнбошлаган эди. У Исонинг севикли шогирди эди. Бутрус ўша шогирдга: “Исо ким ҳақида гапиряпти, сўра–чи”, деб имо–ишора қилди. Шунда у энгашиб, Исодан: — Ҳазрат, у ким? — деб сўради. Исо жавоб берди: — Мен бир бурда нонни косага ботириб кимга берсам, у ўшадир, — деди. Сўнг бурда нонни ботириб, Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётга берди. Яҳудо бурдани олар–олмас, шайтон унинг ичига кириб олди. — Қиладиганингни тезроқ қил, — деди унга Исо. Дастурхон атрофидагилардан ҳеч ким нима учун Исо бу сўзларни Яҳудога айтганини тушунмади. Пул қутиси Яҳудода бўлгани сабабли, баъзилари: “Исо унга, байрам учун бизга керак бўладиган нарсаларни сотиб ол, деяпти ёки, камбағалларга бир нима бер, деяпти”, деб ўйлардилар. Яҳудо эса ўша бурда нонни олган заҳоти ташқарига чиқиб кетди. Тун эди. Шундай қилиб, Яҳудо бир бўлинма Рим аскарларини ҳамда бош руҳонийлар ва фарзийлар томонидан юборилган Маъбад миршабларини бошлаб, у ерга келди. Қўлларида машъалаю фонуслар, қурол–яроғлар бор эди. “Биродарларим! Муқаддас Руҳ олдиндан Довуд орқали Яҳудо ҳақида башорат қилганди. Муқаддас битиклардаги Унинг бу сўзлари амалга ошиши керак эди. Яҳудо бизларнинг биримиз ҳисобланиб, бу хизматда иштирок этишга танланганди. Аммо у Исони ҳибсга олиш учун келганларга бошчилик қилди.
Выбор основного перевода