Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худонинг донолиги осмондан ҳам юксакдир, Сен нима қила олардинг?! Худонинг донолиги ўликлар диёридан ҳам чуқурроқдир, Сен нимани била олардинг?! Адолатинг самоларга етади, эй Худо, Буюк ишлар қилдинг Сен, Сенга ўхшаган ким бор, эй Худо?! Йўлинг денгиз орқали ўтди, Сўқмоғинг баҳайбат сувлардан ўтди, Изларинг эса кўринмас эди. Эй Эгам, ишларинг нақадар буюкдир! Ўйларинг жуда ҳам терандир! Чорва учун Сен ўт–ўлан ўстирасан, Инсон фойдалансин деб, экинлар ўстиргансан, Егулигини тупроқдан олсин, дейсан. Сен берасан инсон кўнглини чоғ қилувчи шаробни, Юзга жило берувчи зайтун мойини, Инсон ҳаётига қувват берувчи нонни. Мен қудратли Найнаво шаҳрига ачинмаслигим керакми?! Ахир, бу ерда оқ–қорани ажрата олмайдиган болаларнинг ўзидан юз йигирма мингдан ортиғи ва талай ҳайвонлар яшайди–ку! Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етади?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олади?! Унда: “Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсманг”, деб ёзилган–ку. Нима, Худо ҳўкизлар ҳақида қайғуряптими?!
Выбор основного перевода