Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтларда Худо Ўз чироғи билан йўлимни ёритарди, Унинг нури билан зулматдан ўтар эдим. Менинг халқим икки гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар. Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди. Исо аёлга деди: — Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини ва сендан сув сўраган Одам ким эканлигини сен билмайсан. Билганингда эди, ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди. Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман. Сен ғайрияҳудийларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар. Аммо сизлар — танланган бир насл, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган. Худо дунёни яратганда Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди. Энди У Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўз улуғворлигини бизга кўрсатди. Сўнг менга яна деди: “Амалга ошди! Ибтидо ва Интиҳо, Боши ва Поёни Ўзимман. Чанқаганга Мен булоқдаги ҳаётбахш сувдан ичираман. Бунинг эвазига у ҳеч қандай тўлов бермайди.
Выбор основного перевода