Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тоғ эчкилари қачон туғишини биласанми? Кийиклар болалаганини кўрганмисан? Улар боласини неча ой қорнида кўтариб юришини биласанми? Улар болалайдиган вақтни–чи? Улар чўккалаб туғади, Болаларини дунёга келтиради. Уларнинг болалари очиқ жойларда ўсиб, кучга тўлади, Ота–онасини ташлаб кетади, бошқа қайтиб келмайди. Эй Эгам, севаман Сен маскан қилган уйни, Улуғворлигинг порлаган жойни. Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Қодир Худо — Эгамиз. У бор бўлган, ҳозир ҳам бор, Келажакда ҳам бор бўлар!”
Выбор основного перевода