Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг! Эгамизнинг шарафига санолар айтинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳовлисига киринг! Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг! Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг! Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳузурига киринг! Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! Эй Эгам, самоларда Сенга тенглашадигани бормикан?! Илоҳий зотлардан қайси бири Сенга ўхшаркан?! Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади.
Выбор основного перевода