Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг: “Бобил таслим бўляпти, Истеҳкомлари йиқиляпти, Деворлари ўпирилиб тушяпти.” Эгамизнинг қасосидир бу. Сизлар ҳам Бобилдан ўч олинг, Қилмишларини ўз бошига қайтариб солинг. Эгамиз шундай демоқда: “Бобилга ҳужум қилиш учун камонкашларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Менга, Исроил халқининг Муқаддас Худосига нисбатан такаббурлик қилдилар. Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Инсон Ўғли самовий Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келганда, ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди. Темирчи Искандар менга кўп ёмонлик қилди. Раббимиз Исо уни қилмишига яраша жазолайди. Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин! Масиҳ шундай демоқда: “Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.
Выбор основного перевода