Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим, қўрғоним.
Чиндан ҳам Сен суянган қоямсан, қалъамсан, Ўз номинг ҳақи мени етакла, йўл кўрсатгин.
Ўзинг кўргансан, эй Эгам, сукут сақлама! Эй Раббий, мендан ҳеч узоқлашма!
Эй Худо, сукут сақламагин, Жимжит бўлма, эй Худо, жим турмагин.
Мени қабрга тушганлар орасида ҳисоблайдилар, Бемажолларга ўхшаб қолганман.
Эй Эгам, менга тез жавоб бер, Руҳим тушкунликда, Мендан юз ўгирмагин, Токи қабрга кирганлардай бўлиб қолмайин.