Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Шаҳардан чиқишим биланоқ қўлларимни Эгамизга чўзиб илтижо қиламан, — деди Мусо. — Момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам ёғмайди. Ўшанда бутун олам Эгамизники эканини биласан. Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, Оғзидан аланга чиқади, Олов учқунлари отилади. Оч қолсам ҳам, сендан овқат сўрамасдим. Ахир, Меникидир олам, ундаги ҳамма нарса. Самолар Сеникидир, замин ҳам Сеникидир, Оламу ундаги ҳар нарса Сеникидир, Ҳаммасини Сен мустаҳкам қургансан. Ахир, Муқаддас битикларда шундай ёзилган–ку: “Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ.”
Выбор основного перевода