Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг ваъдалари ғоятда покдир, Унинг сўзлари ўчоқда Етти карра тозаланган кумушга ўхшайди. Қачонгача жоним азобда қолади, Кун бўйи юрагим ғамга тўлади? Қачонгача душманим мендан устун келади? Мен садоқат йўлини танлаганман, Қоидаларингни юрагимга жо қилганман. Сенинг буйруқларингга кўра, қадам босаман, Ҳар қандай ёлғон йўлдан нафратланаман. Бундан ташқари, биз пайғамбарларнинг башоратларига тўлиқ ишонамиз. Сизлар ҳам уларнинг сўзларига диққат этсангизлар, яхши қилган бўласизлар. Зеро, бу сўзлар Масиҳ келадиган кунгача сизлар учун гўё зулматда нур сочиб турган чироқдай бўлади. Сўнг Масиҳнинг Ўзи келади. Унинг келиши тонг юлдузи каби бўлиб, янги замоннинг бошланишидан дарак беради, Масиҳнинг нури қалбларингизни ёритади. Худо сизларнинг қалбингизни нурга тўлдирсин, токи Худо сизларни даъват қилиб, сизларга қандай умид берганлигини, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк эканлигини тушуниб олинглар.
Выбор основного перевода