Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг ваъдалари ғоятда покдир, Унинг сўзлари ўчоқда Етти карра тозаланган кумушга ўхшайди. У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри йўлга бошлайди. Сенинг фармонларинг собитдир, Уйингга муқаддаслик зийнатдир Абадулабад, эй Эгам! Ҳамма ишларида содиқ, адолатлидир, Унинг ҳамма амрлари ишончлидир. Амрларинг мени ғанимларимдан кўпроқ доно қилди, Амрларинг доимо мен билан бирга. Барча устозларимдан ҳам зийракроқ бўлдим, Сенинг шартларинг устида фикр юритаман. Ёши улуғлардан ҳам донороқ бўлдим, Чунки Сенинг буйруқларингга итоат этаман. Аммо қонун барибир муқаддасдир, унинг ҳар бир амри муқаддас, одил ва яхшидир. Болалигингданоқ Муқаддас битикларни ўргангансан. Бу битиклар инсонга донолик ато қилади, Исо Масиҳга бўлган ишонч орқали уни нажотга эриштиради.
Выбор основного перевода