Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди сизлар дунёга келмасдан олдинги узоқ ўтмишни, Худо ер юзида одамни яратган даврдан шу кунгача бўлган даврни суриштириб кўринглар. Дунёнинг бу четидан у четигача сўранглар–чи, шу қадар муҳим воқеа бўлганми ёки шунга ўхшаш нарса ҳақида бирортаси эшитганми?! Сизларга ўхшаб олов ичидан гапирган Худонинг овозини эшитиб, тирик қолган бирорта халқ борми?! Эгангиз Худо сизлар учун Мисрда нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Қайси худо синовлар, аломату мўъжизалар орқали, уруш, қудратию ажойиботлари ва даҳшатли воқеалар орқали бир халқни Ўзи учун бошқа халқ орасидан олиб чиққан?! Сирлар Эгамиз Худога тегишлидир. Аммо У қонунни бизга аён қилди, токи биз фарзандларимиз билан бу қонун шартларига то абад амал қилайлик. Мусо Исроил халқига берган ушбу қонун Ёқуб наслининг бебаҳо мулкидир. Айни шу ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми?!
Выбор основного перевода