Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бугун мен сизларга фармонлар ва қонун–қоидалар беряпман. Қайси буюк халқнинг шундай адолатли қонун–қоидалари бор?! “Эгамиз Синай тоғидан Ўз халқига келди, Сеир юрти узра қуёшдай порлади, Порон қирларидан нур сочди. Ўн мингларча фаришта У билан келди, Ўнг қўлида оташин олов бор эди. Мусо Исроил халқига берган ушбу қонун Ёқуб наслининг бебаҳо мулкидир. Ёқуб наслига У фармон берди, Исроилга қонун тайинлади. Ота–боболаримизга амр бериб: “Болаларингизга ўргатинг”, деди. Ўз йўлларини У Мусога маълум қилган, Ишларини Исроил халқига намоён этган. Қулим Мусонинг кўрсатмаларини эсланг. Унга Синай тоғида бутун Исроил халқи учун берган одил қонун–қоидаларимни эсга олинг. Мана шу Исроил халқининг Худоси бизнинг ота–боболаримизни танлаб олди. Улар Мисрда мусофир бўлиб яшаган вақт давомида Худо улардан буюк халқ яратди. Буюк қудрати билан уларни Мисрдан олиб чиқди. Яҳудийлар ҳар жиҳатдан катта устунликка эгадирлар. Бу устунлик, энг аввало, шундан иборатки, Худонинг каломи уларга ишониб топширилган.
Выбор основного перевода