Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Исроил, сен бахтлисан! Ким сенга ўхшар?! Сен Эгамиз қутқарган халқсан. Сени асрайдиган қалқонинг, Шонли қиличинг Эгамиздир. Олдингда душманларинг титраб тиз чўкади, Сен эса уларнинг белини эзасан.” Эгамизни ўз Худоси деб билган халқ бахтлидир! Эгамиз, азизим деб танлаган халқ бахтлидир! Қутлуғ ҳовлимда яшасин дея, Сен Ўзинг танлаб, олиб келган инсон Нақадар бахтлидир! Уйингнинг, муқаддас Маъбадингнинг Неъматларидан биз баҳраманд бўламиз. Ёқубнинг Худосини мададкорим, деб айтганлар бахтлидир, Ўзларининг Эгаси Худодан умид қилганлар бахтлидир.
Выбор основного перевода