Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар қонунларимга риоя қилиб, амрларимни битта қолдирмай бажарсангиз, Мен ўз вақтида ёмғир ёғдираман. Ер ҳосилини беради, дарахтлар мева солади. Ғалла янчиш вақти узум териш пайтига уланиб кетади, узум териш пайти экин–тикин вақтига уланиб кетади. Тўйгунингизча нон ейсиз, ўз юртингизда бехатар яшайсиз. Мен юртингизга тинчлик ато этаман, ётганингизда ҳеч ким сизни ваҳимага солмайди. Юртингиздан йиртқич ҳайвонларни ҳайдаб юбораман. Заминингиз уруш кўрмайди. Ғанимларингизни таъқиб қиласиз, улар қиличингиздан ҳалок бўлади. Сизлардан бештаси ғанимларнинг юзтасини қувади, юзтангиз ўн мингтасини қувади. Уларни қиличдан ўтказасизлар. Сизларга юз бураман, баракали қилиб кўпайтираман. Сизлар билан қилган аҳдимга содиқ қоламан. Эски ҳосилингизни еб бўлмасингиздан, янгисига жой бўшатиш учун эскисини чиқариб ташлайсизлар. Исо уларга шундай масал айтди: “Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил берибди. Бошқаси эса: — Мен беш жуфт ҳўкиз сотиб олдим, уларни синагани кетяпман. Илтимос, мени кечиринг, — дебди.
Выбор основного перевода