Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо душманнинг мазахидан ҳайиқдим, Ғанимлар нотўғри тушунмасин, дедим. «Исроилни Эгаси эмас, биз мағлуб қилдик», деб Ўйламасин дедим.” У айёрларнинг режаларини пучга чиқаради, Шунда уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. У доноларни ўзларининг айёрлиги орқали тутиб олади, Эгриларнинг ниятларини пучга чиқаради. Такаббур қабиҳлар бечорани таъқиб қилади, Тўқиган иғволари ўзларининг бошига етсин. Улар ўзларига ўзлари: “Аҳа, истаганимиз бўлди–ку!” деб айтмасин. “Уни ютиб юбордик–ку”, демасин. Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади, Алам қилганидан тишларини ғичирлатади–ю, Аммо кучдан қолади. Ҳа, фосиқларнинг истаги пучга чиқади.
Выбор основного перевода