Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўз оёқлари уларни тузоққа етаклайди, Ўзлари чуқурликка йиқилиб тушади. Қопқон уларни товонидан қисиб қолади, Тўр уларни маҳкам тутади. Ерда фосиқларга илмоқ ташланган, Уларнинг йўлига тузоқ қўйилган. Сен менинг паноҳимсан. Қўйилган тузоқдан мени қутқаргин. Сабабсиз менга тузоқ қўйдилар, Мени тутиб олиб ўлдирмоқ учун Сабабсиз менга чуқур қазидилар. Бир–бирининг қабиҳ режаларин қўллаб–қувватлайди, Яширинча тузоқ қўйишга тил бириктиради, “Буни ким ҳам кўрарди”, деб ўйлайди. Бадкирдорларнинг қопқонларидан, Улар қўйган тузоқдан мени сақлагин. Ўнг томонимга қараб кўр: Менга эътибор берадиган бирон кимса йўқ. Ҳеч қаерга қочиб кета олмайман, Мен учун ҳеч ким қайғурмас. Тўсатдан устига босқинчи юборганингда, Уйларидан дод–фарёдлар кўтарилсин! Ахир, улар мени тутиб олмоқчи бўлиб, чуқур қазидилар, Оёғимни сиртмоққа илинтирмоқчи бўлдилар.
Выбор основного перевода