Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳли камтарга эса нажот берасан, Димоғдорни ерга урасан. Эгамиз Худога ким ўхшайди?! У юксакда тахт қурган. У самога, ер юзига эгилиб қарайди. У мазах қилувчиларни мазах қилади, камтарларга эса иноят кўрсатади. Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Ахир, У мендай арзимас бандасига назар солди. Жамики насллар энди мени бахтли деб атайди. Тўғри, Худо биздан садоқатни талаб қилади, аммо шу билан бирга У бизга нисбатан ниҳоятда иноятлидир. Зеро, Муқаддас битикларда ёзилган: “Худо мағрурларга қарши чиқади, Камтарларга эса иноят кўрсатади.” Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз — ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, “Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят кўрсатади.”
Выбор основного перевода