Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: «Бокира қиз Қуддус сендан нафратланади, Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди. Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Бобил тўғрисида аён бўлган башорат. Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади! Эгам айтар: “Пастга туш, тупроққа ўтир, Эй бокира қиз Бобил! Ерга ўтир, энди тахтинг йўқ, Эй қиз Бобил! Мана энди сен тўғрингда: «Нақадар нозик, майиндир», деб айтмаслар. Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. “Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг! Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг. Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг: «Бобил қулайди, Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади, Худоси Мардух парча–парча қилинади. Бобил бутлари хор бўлади, Санамлари синдириб ташланади.» Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг: “Бобил таслим бўляпти, Истеҳкомлари йиқиляпти, Деворлари ўпирилиб тушяпти.” Эгамизнинг қасосидир бу. Сизлар ҳам Бобилдан ўч олинг, Қилмишларини ўз бошига қайтариб солинг. Бутун дунё дағ–дағ титрамоқда, Зеро, Эгамиз Ўз режасини амалга оширмоқда. Бобил вайрон бўлади, Эвоҳ, кимсасиз ҳувиллаб қолади. Бобил осмонга чиқиб олса ҳам, Баланд қалъасини мустаҳкам қилса ҳам, Мен унга қарши қирғин келтирувчини юбораман.” Эгамизнинг каломи шудир. Қирғин келтирувчи Бобилга қарши чиқади, Сипоҳларини асирликка олади. Камонларини синдиради. Ахир, Эгамиз жазолайдиган Худодир, У роса Бобилнинг жазосини беради. Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!
Выбор основного перевода