Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар шундай жавоб бердилар: “Вилоятдаги асирликка олиб кетилмаган ва сургундан қайтиб борган яҳудийлар оғир қайғу, шармандали аҳволда қолганлар: Қуддуснинг девори вайрон бўлиб кетган, дарвозалари ёндирилган.” Бу сўзларни эшитганимда, ўтириб йиғладим. Бир неча кун қайғуриб юрдим. Рўза тутдим, Самовий Худога илтижо қилиб юрдим. Унга шундай деб ёлвордим: Эй Қуддусда макон қилган Сион халқи! Сизлар энди йиғламайсизлар. Фарёдингизни эшитиб, Эгам албатта марҳамат кўрсатади. Овозингизни эшитиб, жавоб беради. Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Мен Кавор дарёсининг бўйидаги Тел–Овувда яшаётган сургундагиларнинг олдига бордим. Ўша ерда етти кун давомида ўзимга кела олмай гангиб ўтирдим. Бу ваҳийда мен Элам вилоятидаги Шушан қалъасида, Улой дарёсининг бўйида турган эканман.
Выбор основного перевода