Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
430 йилнинг охирги кунида Эгамизнинг халқига қарашли бўлган ҳамма қабилалар Мисрдан чиқиб кетишди. Шундай қилиб, ўша куниёқ Эгамиз Исроил оилаларини ва қабилаларини Мисрдан олиб чиқди. Шундан сўнг Мусо халққа деди: “Бугун Абиб ойида сизлар Миср юртидан чиқиб кетяпсизлар. Хамиртуруш қўшилган нонни еманглар. Бу кунни асло эсларингиздан чиқарманглар. Зеро, Эгамиз Ўз қудрати билан сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиқди. Халқ урушга дуч келиб қолса, Мисрга қайтиб кетмасин, деб ўйлади Худо. Шунинг учун фиръавн Исроил халқига ижозат бергандан кейин, Филист халқининг юрти орқали ўтадиган йўл тўғри Канъонга олиб борса ҳам, Худо халқни бу йўлдан бошлаб кетмади.
Выбор основного перевода