Эгамиз ярим кечаси Мисрликларнинг жамики тўнғичларини — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғич ўғлидан тортиб, зиндонда ётган асирнинг тўнғич ўғлигача ўлдирди. Ҳамма чорванинг биринчи эркак боласини ҳам нобуд қилди.
Мисрнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилди, Ҳа, Хом авлодининг фахри, Қут–барака тимсолини йўқ қилди.
Эгамиз Мисрнинг тўнғичларини, Инсон ҳамда ҳайвонларнинг биринчи туғилганларини нобуд қилди.