Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди. Сен, эй Раббий, яхшисан, кечиримлисан, Сенга илтижо қилганларга Содиқ севгингни кўрсатасан. Сен, эй Раббий, раҳмдил ва иноятли, Жаҳли тез чиқмайдиган Худосан, Севгинг ва садоқатинг мўлдир. У халқини қутқарди, То абад аҳди билан уларни Ўзига боғлади. Унинг номи муқаддас, қўрқинчлидир. Эй Исроил! Ҳозир ҳам, абадулабад Эгамиздан умид қилгин! Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Эгамиз шундай айтмоқда: “Қутқарувчи Қуддусга келади, Ёқуб наслининг гуноҳдан қайтганларига келади.”
Выбор основного перевода