Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни халқ кўп қурбонликлар келтириб, хурсандчилик қилишди, чунки Худо уларга кўп шод–хуррамлик ато қилган эди. Аёллар ва болалар ҳам хурсанд эдилар. Қуддусдаги шодлик садолари узоқлардан эшитилиб турарди. Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Улар кўз ёш тўкиб, йўл юришади, Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади. Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман, Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман. Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман, Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.” Эгамиз шундай демоқда: “Бўлди бас, йиғлама, Кўз ёшларингни тўкма. Зеро, меҳнатинг тақдирланади, Фарзандларинг душман юртидан қайтиб келади. Йиғлаётганлар бахтлидир, Чунки улар тасалли топадилар. Сизларга чинини айтайин: сизлар йиғлаб, дод–фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади. Эй биродарларим, Раббимиз Исо келадиган кунга қадар сабр–тоқат қилинглар! Ахир, деҳқон ҳам даласи мўл ҳосил етиштиришини кутади. У кузги ва баҳорги ёмғирни пойлаб, қанча сабр–тоқат қилади! Сизлар ҳам сабр қилинглар. Дадил бўлинглар, чунки Раббимизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди.
Выбор основного перевода