Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Худо Ўз халқини яна фаровонликка эриштирсайди, Шунда Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! Эй Эгам, Ўз юртингга марҳамат кўрсатгансан, Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштиргансан. Ўша куни Яҳудо юртида ушбу қўшиқ куйланар: “Мана, шаҳримиз қудратлидир! Эгамиз бизнинг қалъамиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради. Шу сингари, Ёқуб авлодини ва қулим Довуд сулоласини рад этмайман. Мен доимо Довуд наслидан шоҳ танлайман. Уни Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб авлодининг устидан ҳукмрон қилиб қўяман. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман, уларга раҳм–шафқат кўрсатаман.” Эй Яҳудо, сен учун ҳам ўрим пайти белгиланди. Мен халқимни яна фаровонликка эриштирмоқчи бўлганимда, Эгамиз шундай дейди: “Ўша кунларда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг олдинги мавқеини тиклайман. Бутрус фариштага эргашиб, қамоқхонадан чиқди. Аммо у фариштанинг бу ишлари ҳақиқат эканини англамасдан, “ваҳий кўряпман, шекилли”, деб ўйларди.
Выбор основного перевода