Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенга умид боғлайман, эй Худойим! Шарманда бўлишимга йўл қўймагин, Душманларим мендан устун келмасин. Сенга ишонганлар асло бўлмасин шарманда. Шармандалик келсин Сенга асоссиз хиёнат қилганларнинг бошига. Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади. Солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди, фосиқ эса ўша ерда яшамайди. Гапга тушунадиган яхшилик топади, Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади. Очкўз жанжал чиқаради, Эгамизга ишонган эса тўқ яшайди. Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади. Мана, қаранг Қуддусга! Байрамларимиз шаҳрига боқинг. Ўз кўзларингиз билан Сионни, Ўша осуда масканни кўрасиз. Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди, Унинг қозиқлари сурилмайди, Биронта арқони узилмайди.
Выбор основного перевода