Эй Худойимиз! Сен Ўзинг уларни жазола, чунки бизга ҳужум қилган бу улкан лашкарга биз қаршилик қилишга ожизмиз. Нима қилишни биз билмаймиз, Сендан келадиган ёрдамга кўз тутиб турибмиз.”
Нигоҳим доимо Эгам томондадир, У оёқларимни тузоқдан халос қилади.
Кўзларим Сендадир, эй Эгам Раббий, Сендан паноҳ излайман, Мени ташлаб қўймагин.
Анжирни парвариш қилган одам унинг мевасидан баҳраманд бўлади, соҳибига яхши қараган иззат–ҳурматга эга бўлади.