Худо Қуддуснинг қўрғони ичида туради, Унинг қалъаси бўлиб, Ўзини намоён этган.
Эй Исроил халқи, Қуддус теварагида юринг. Атрофида айланиб, Унинг минораларини санаб чиқинг.
Сионнинг истеҳкомларига эътибор беринг, Унинг қўрғонларига қаранг! Буларни кўриб, келгуси авлодларга ҳикоя қилинг: