Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар шаҳрингизда қон тўкиш, ҳақ–ҳуқуқ талашиш ва зўравонлик каби можароларни ҳукм қилиш қийин бўлса, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринглар. Бир куни иккита фоҳиша хотин шоҳнинг ҳузурига келиб, унинг олдига киришди. Хотинлардан бири гап бошлади: — Ҳазрати олийлари! Мен мана бу аёл билан бир уйда яшайман. У билан уйда қолганимда, менинг кўзим ёриди. Шундан кейин, учинчи куни бу аёл ҳам фарзанд кўрди. Хуллас, биз бирга эдик. Уйда фақат икковимиз, бошқа одам йўқ эди. Манави хотин кечаси боласини босиб олган экан, боласи ўлиб қолибди. Ярим кечаси туриб, мен ухлаб ётганимда, ўғлимни бағримдан олиб, ўзининг ёнига қўйибди. Нобуд бўлган боласини эса менинг ёнимга ётқизиб қўйибди. Боламни эмизиш учун саҳарда турсам, у жонсиз ётган экан. Фақат тонг ёришгандагина менинг ўғлим эмаслигини билдим. Иккинчи хотин эса: — Йўқ, тириги — менинг ўғлим, ўлган бола — сеники! — деди. Биринчиси эса: — Йўқ, ўлган бола — сеники, тириги — меники! — деди. Шундай қилиб, улар шоҳ ҳузурида можаро қилишди. Ниҳоят, шоҳ деди: — Бирингиз: “Тириги — менинг ўғлим, нобуд бўлгани — сеники”, деяпсиз. Иккинчингиз эса: “Йўқ, нобуд бўлгани — сеники, тириги — меники”, деяпсиз. Шундан кейин шоҳ: — Менга бир қилич олиб келинглар! — деб буюрди. Шоҳга қилич олиб келишди. — Тирик болани иккига бўлинглар. Ярмини бирига, ярмини эса иккинчисига беринглар! — деб буюрди. Шу заҳоти боласи тирик қолган аёл шоҳга деди: — Ҳазрати олийлари! Тирик қолган болани манави аёлга бераверинг! Уни ўлдирмасангиз бўлди! Бу аёлнинг фарзанди учун жони ачирди. Наригиси эса: — Менга ҳам бўлмасин, сенга ҳам, иккига бўлаверинглар! — деди. Шу онда шоҳ: — Тўхтанглар, болани ўлдирманглар! — деди. — Болани раҳмдил аёлга беринглар, онаси ўшадир. Шоҳ чиқарган бу ҳукмни бутун Исроил халқи эшитди. Шундан кейин шоҳдан ҳайиқадиган бўлдилар, чунки эътибор берсалар, адолатли ҳукм қилиш учун Худо унга донишмандлик ато қилган экан. Яна саройнинг тахт турадиган кошонасини қурдириб, тепасидан пастига қадар садр ёғочи билан қоплатди. Сулаймон бу кошонада ўтириб, ҳукм чиқарарди. Эгамизнинг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳукмларни чиқариш ва одамлар орасидаги мунозараларни ечиш учун Ёҳушафат Қуддусда баъзи левиларни, руҳонийларни ва Исроил уруғбошиларини тайинлади. Улар Қуддусда яшардилар. Яҳудо шоҳининг хонадонига ҳам бориб шундай айтинглар: «Эгамизнинг сўзини эшит, эй Довуд сулоласи! Эгамиз шундай демоқда: Ҳар куни эрталабдан адолат қилинглар, Жабрдийдаларни зўравонлар қўлидан қутқаринглар. Акс ҳолда, қилган ёвузликларингиз туфайли Менинг ғазабим аланга олади, Бу ғазабимни сўндиришга ҳеч кимнинг қурби етмайди.
Выбор основного перевода