Шодлик ҳайқириқларию ҳамду санолар остида Жамоа билан бирга Худонинг уйига борардим. Байрам нишонлагани оломон билан борардим. Шуларни эслаб, юрагим пора–пора бўлмоқда.
Худога, суянган Қоямга айтаман: “Нега мени унутиб қўйдинг Сен?! Не учун ғамга ботиб юрмоғим керак Душманларим сиқуви сабабидан?!”
Қачонгача фосиқлар тантана қилар? Эй Эгам, қачонгача?