Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ер юзидаги йўлбошчиларни ақл–заковатдан маҳрум қилади, Уларни сўқмоқсиз чўлларда саргардон қилиб қўяди. Нима учун мендан юз ўгирасан, Мени Ўз душманинг деб ҳисоблайсан? Нега биздан юз ўгирасан?! Бошимизга тушган кулфату зулмни унутасан?! “Раббий то абад бизни рад этармикан? Ҳеч қачон шафқат кўрсатмасмикан? Эй Эгам, қачонгача биздан ғазабланасан? То абадми? Қачонгача рашкинг алангадай ёнади? Эй Эгам, нечун мени рад қиласан? Нечун мендан юз ўгирасан? Унинг улуғворлигига Сен чек қўйдинг, Тахтини ерга улоқтириб юбординг. Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди. Эй Эгам, қачонгача Сендан ёрдам сўраб ёлвораман?! Менга қулоқ соласанми ўзи?! Қачонгача: “Зўравонликдан қутқар!” деб илтижо қилавераман?! Бизга нажот берасанми ўзи?!
Выбор основного перевода