Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Худони унутганлар ҳам шу кўйга тушади, Бетавфиқларнинг умиди пучга чиқади. Шаккоклардай аёвсиз масхара қилдилар, Менга қараб тишларини ғижирлатдилар. Фосиқ солиҳларга қарши фитна қилади, Уларга қарши тишларини ғижирлатади. Улар оқар сувдай йўқ бўлиб кетсин, Уларнинг ўқлари нишонга тегмайдиган бўлсин. Балчиққа ботиб кетган шиллиқ қуртдай бўлсин, Онаси қорнидан ўлик туғилиб, Ҳеч қачон қуёш кўрмаган чақалоқдай бўлсин. Марҳаматинг аломатини менга кўрсатгин, Токи ғанимларим буни кўриб, шарманда бўлсин. Мени қўллаб, тасалли бергансан, эй Эгам. Солиҳнинг орзуси қувонч келтиради, фосиқнинг нияти эса пучга чиқади. Ёвуз ўлса, орзу–умидлари ҳам ўлади, фосиқнинг ҳам хоҳиш–тилаклари поймол бўлади. Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.
Выбор основного перевода