Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида ўтирмайди. Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади. Фармонларингдан лаззат оламан, Каломингни мен унутмасман. Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз.
Выбор основного перевода