Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо шубҳасиз душманлар бошини янчади, Гуноҳ йўлидан юрган одамнинг Бош суякларини ҳам эзади. Халқига қудратли ишларини кўрсатди, Бошқа халқлар ерини уларга берди. Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида, Ажрим қилади кўп миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. — Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.” Гумбурлаши дунёнинг четигача эшитилади. Зеро, Эгамиз халқларга даъво қилмоқда, Дунёдаги одамзодни У ҳукм этмоқда, Фосиқларни қиличдан ўтказмоқда. Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай дейди: “Барча халқлар бўлсин сафарбар, Ҳукм водийсига келишсин улар. Мен у ерда ўтирарман, Ҳамма халқлар устидан ҳукм чиқарарман. Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата олардилар. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплагани бордилар. Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди.
Выбор основного перевода