Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Салим шоҳи Маликсидиқ ҳам Ибромни кутиб олгани чиқиб, нон ва шароб олиб келди. У Худойи Таолонинг руҳонийси ҳам эди. Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Ҳа, Менинг Маъбадимни қурадиган ўшадир. У шоҳона улуғворликка эга бўлиб, ҳукмронлик қилади. Тахтининг олдида руҳоний туради. Иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади. Зеро, бошқа бир жойда Худо Унга шундай деган: “Сен Маликсидиқ сингари, То абад руҳонийсан.” Худо Масиҳни “Маликсидиқ сингари Олий руҳоний” деб эълон қилди. Шунга ўхшаб, Худо ҳам Ўз ваъдасини қасам билан тасдиқлади. Чунки халқига барака беришни ваъда қилган Худо шу орқали Ўз иродасининг қатъий эканлигини аниқ кўрсатмоқчи эди. Худо ёлғон гапирмайди! Унинг берган ваъдаси ва ичган қасами ҳеч қачон ўзгармайди. Худонинг тасдиқлаган ваъдасидан энди биз кучли далда олиб, У берган умидни маҳкам тутайлик. Ахир, биз Худодан паноҳ топганмиз. Бу умид жонимиз учун тебранмас, мустаҳкам лангардайдир. Умидимиз бизни самовий Чодирдаги парданинг орқа тарафига, Худонинг ҳузурига олиб киради. Исо биздан олдин у ерга кириб, биз учун йўл очиб берди. У Маликсидиқ сингари то абад Олий руҳонийимиз бўлди. Леви руҳонийлари бизни баркамол қила олмайдилар. Шунинг учун Худо Ҳоруннинг насабидан бўлган руҳонийни эмас, балки Маликсидиққа ўхшаган бошқа бир руҳонийни юборди. Исроил халқига берилган қонунлар леви руҳонийлари орқали жорий қилинган эди. Янги қонунлар жорий қилинганини яна шундан аниқ кўришимиз мумкин: Раббимиз худди Маликсидиқ кабидир. Бундан ташқари, Худо Исони Олий руҳоний қилиб тайинлаганда онт ичганди. Муқаддас битикларда бу ҳақда шундай дейилган: “Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас: «Сен то абад руҳонийсан.»” Аммо леви руҳонийлари тайинланганда, Худо бирон марта онт ичмаган.
Выбор основного перевода