Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Илтижоимизга жавоб бергин, Суюкли бандаларинг нажот топсин. Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан: “Шодланиб, Шакамни бўлиб ташлайман, Сухот водийсини тақсимлаб бераман. Гилад Меникидир, Манаше Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо салтанат ҳассамдир. Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман, Олқишланг Мени, эй Филистлар!” Эй Худо, қанийди мустаҳкам шаҳарга мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар. Ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди! Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда. Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.
Выбор основного перевода