Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, юрагим Сенга содиқ, Ҳа, юрагим Сенга содиқдир! Сени куйлаб, қўшиқ айтаман. Уйғонгин, эй жоним! Уйғон, эй арфа, лира! Тонгни ҳам мен уйғотаман! Эй Раббий, халқлар орасида Сенга шукрона айтаман, Эллар орасида Сенга ҳамду сано куйлайман. Содиқ севгинг самолардай юксакдир, Садоқатинг булутларга чўзилгандир. Эй Худо, фалакдан ҳам юқорида юксалавер! Шуҳратинг бутун замин узра ёйилсин. Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Жоним ҳам қувонади. Танам хавф–хатарсиз яшайди. У ёмон хабардан қўрқмайди, Бутун юракдан Эгамизга умид боғлайди.
Выбор основного перевода