Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбадидан туриб, овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди. Эгамиз самодан боқар, Инсон зотини У кўриб турар. Эгамиз солиҳларни кузатиб туради, Уларнинг ноласини Эгамиз эшитади. Бадкирдорлардан эса юз ўгиради, Уларнинг хотирасини ер юзидан ўчиради. Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода, Унинг шоҳлиги ҳукмрондир ҳамма ерда. Эгамиз шундай айтмоқда: “Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! Қайси жой Менга маскан бўла олади?! Эгамиз эса Ўзининг муқаддас Маъбадидадир. Унинг олдида бутун дунё сукут сақласин!” Лекин Мен сизларга айтаман: умуман қасам ичманглар. «Осмон ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки осмон Худонинг тахтидир. «Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! — демоқда Эгамиз. — Қайси жой Менга маскан бўла олади?!
Выбор основного перевода