Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўр одам қоронғида пайпасланиб юргандай, сизлар куппа–кундузи пайпасланиб юрасизлар. Ишларингиз юришмайди, хор бўласизлар, сизларни талон–тарож қиладилар, ҳеч ким сизларни қутқармайди. Содиқ бандаларини У ҳимоя қилар, Фосиқлар эса зулматда сўниб қолар. Зеро, куч ила зафарга етишмас инсон. Шу боис адолат биздан узоқ, Худо бизни қутқармайди. Нур излаймиз, аммо фақатгина зулмат бор, Ёруғлик излаймиз, аммо зулматда юрамиз. Кўрлардай деворни ушлаб юрамиз, Кўзи кўрмайдиганлардай пайпасланамиз. Куппа–кундузи тундагидай қоқиламиз, Тириклар орасида ўликлардаймиз. Шу сабабдан юрган йўллари сирпанчиқ бўлади, Улар зулматга ғарқ бўлишади. Ҳаммаси йиқилиб қолади. Жазо оладиган йили Бошларига кулфат келтираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Кечаси юрган эса қоқилади, чунки унинг ўзида нур йўқ. Исо уларга деди: — Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди. Биродарини севган одам эса нурда яшайди ва ҳеч қандай нарса унинг қулашига сабаб бўла олмайди.
Выбор основного перевода