Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин.
Нодоннинг гаплари беъманилигини ошкор қил, тағин ўзича доно бўлиб кетмасин.
Ўйламай гапирадиганни кўрганмисан?! Ундан кўра, нодондан умид кўпроқ.
Ҳолингизга вой, эй ўзини доно деб билганлар, Ўзларини идрокли деб ҳисоблаганлар!
Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, бечора ҳамда паст табақали одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.
Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар.