Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. Қурбонлик келтирди, шароб тайёрлаб, дастурхон ёзди. “Келинглар, таомимдан енглар. Мен тайёрлаган шаробдан ичинглар. Ҳолингизга вой, эй эрта тонгда туриб, Ўткир ичимлик ортидан қувадиганлар! Ҳолингизга вой, эй тунда алламаҳалгача Шароб ичиб қизийдиганлар! Ҳолингизга вой, эй шароб ичишда Қаҳрамон бўлганлар, Ичкиликни аралаш–қуралаш ичишда Баҳодирлик кўрсатганлар. Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб–тошинглар.
Выбор основного перевода