Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яхшилик қилиш қўлингдан келса, муҳтожлардан ёрдамингни аяма. Ўзингда бор бўлса, қўшнингга “кечроқ кел”, “эртага бераман”, деб айтма. Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади. Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Худо ҳам сизни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади. Аммо у кўнмабди: — Қарзингни тўламагунингча зиндонда ётасан, — деб шеригини қаматиб қўйибди. Бошқа хизматкорлар юз берган воқеани кўриб, хафа бўлибдилар. Шоҳнинг ҳузурига бориб, ҳаммасини айтиб берибдилар. Шунда шоҳ хизматкорини ҳузурига чақириб: — Эй ярамас хизматкор! — дебди. — Менга ёлворганинг учун барча қарзингдан кечдим. Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?! Ғазабланган шоҳ хизматкорини зиндонбоннинг қўлига топшириб: — Ҳамма қарзини тўламагунча унга азоб беринглар, — деб буюрибди. Агар ўзимизга тўқ бўлиб туриб, муҳтожликда яшаётган биродаримизни кўрсак–у, унга ёрдам бермай юрагимизни тош қилсак, қандай қилиб бизда Худонинг севгиси жой олади?! У шафқатсиз одамга раҳм қилмайди. Раҳмдил инсон эса ҳукм пайтида Худодан шафқат топади.
Выбор основного перевода