Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизга берадиган юртдаги шаҳарларингизнинг бирида Исроил халқидан бирортаси камбағал бўлса, унга нисбатан бағритошлик қилманг, зиқна бўлманг. Очиқ қўл бўлинг, унга керакли нарсани етарлича қарзга беринг. Эҳтиёт бўлинг, кўнглингизда ёмон ният қилманг, еттинчи йил, қарздан кечиш йили келяпти, деб камбағал биродарингизга нафрат билан қараманг, унга йўқ деманг. Акс ҳолда, биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз. Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради. Ер юзида ҳар доим камбағаллар бўлади. Шунинг учун сизларга амрим шуки, юртингиздаги камбағал, муҳтож биродарингизга очиқ қўл бўлинг. Бахтлидир бечорани ўйлайдиганлар, Кулфатда қолганларида Эгамиз уларни қутқаради. Яхши одам сахий, қарз беради, Адолат билан иш юритади. Бойлигини муҳтожларга сахийлик ила тақсимлайди, Унинг солиҳлиги то абад давом этади. У қудратли, ҳурматли бўлади. Одам сўзлари туфайли яхши нарсага эришади, меҳнати уни тақдирлайди. Камбағалга берган одам кам бўлмайди, кўриб–кўрмасликка олган эса кўп лаънатга учрайди. Нонингни сувга ташла, бир неча кундан кейин уни яна топасан. Агар сиз шогирдларимнинг энг кичигига у Менинг шогирдим бўлгани учун бир пиёла совуқ сув берсангиз, албатта мукофотингизни оласиз, деб сизга чинини айтаман.” Шоҳ уларга шундай жавоб беради: — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз. Бошқаларга беринг, Худо ҳам сизларга беради, мўл–кўл қилиб беради, босиб, силкитиб тўлдирилган, тошиб–тўкилган ўлчов билан қўйнингизни тўлдиради. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, Худо ҳам сизларга худди шундай ўлчов билан ўлчаб беради.” Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади. Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб–тоштиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил хайрли ишлар қиласизлар.
Выбор основного перевода