Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ. Сион тоғларига келадиган барака Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди. Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради. Шоҳнинг ғазаби ўлим даракчисидир, доно уни тинчлантиради. Шоҳ юзидаги табассум ҳаётдан нишона, унинг марҳамати ёмғир келтирадиган булут кабидир. Шоҳнинг ғазаби — шернинг ўкиришидай, унинг жаҳлини чиқарган жонидан маҳрум бўлади. Эгамиз шундай дейди: “Мен халқимга шифо бериб, Уларни бевафоликдан қайтараман, Уларга қайта кўнгил қўяман, Мен жаҳлдан тушдим. Чунки бошлиқлар одамларнинг манфаати учун Худонинг хизматидадирлар. Ёмон иш қилаётган бўлсанг, қўрққин, чунки жазо бериш қудрати бошлиқларга бекорга берилмаган. Улар Худонинг хизматкорлари бўлиб, ёмонлик қилувчиларга жазо берадилар, Худонинг ғазабини амалга оширадилар.
Выбор основного перевода