Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим, Қўрғониму бошпанам. Халоскорим, зулмдан мени Сен қутқарасан! Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим, қўрғоним. Кулфатда қолганингда, Эгамиз сенга жавоб берсин, Бобомиз Ёқубнинг Худоси сени тинч–омон сақласин. Сен менинг паноҳим бўлгандирсан, Душманимга қарши мустаҳкам минорасан. Эгамиздан қўрқиш — мустаҳкам қалъа, фарзандларига ҳам Ўзи паноҳдир. Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади.
Выбор основного перевода