Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қумдай сон–саноқсиз бўлган Ёқуб наслини ким санаб чиқар?! Исроилнинг чорагини ким ҳисоблаб чиқа олар?! Мен ҳам солиҳ инсон бўлиб оламдан ўтай, Илойим, бўлсин уларникидай охиратим бахайр.” Майли, У мени ўлдирсин. Бошқа умидим йўқ–ку! Ўз ишларимни Унинг олдида ҳимоя қиламан. Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади. Эй Худо, чиндан ҳам уларни сирпанчиқ ерга қўйгансан, Уларни жарликка улоқтириб, барбод қиласан. Ўлим муқаррар эканлигига амин бўлган эдик. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ўзимизга эмас, балки ўликларни тирилтирадиган Худога умид боғлашимиз учун содир бўлди. Раббим мени бундан кейин ҳам ҳар қандай ёмонликдан халос қилади ва Ўзининг самовий Шоҳлигига соғ–саломат етказади. Унга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
Выбор основного перевода